“Ватанимиз байроғи-фаҳримиз ғуруримиз”

Сайхунобод туман 1-сон касб-ҳунар мактабида 2020-йил 18-ноябрь кун Ўзбекситон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган “Ватанимиз байроғи-фаҳримиз ғуруримиз” шиори остида табдир бўлиб ўтди. Тадбирда “Давлат байроғи – Ватан тимсоли” мавзусида шеърхонлик кечалари, иншо ва расмлар танлови ташкил этилди. Танлов ғолибларига касб-хунар мактаби директори К.Т.Рахманов томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тоширилди.
Тадбир давомида касб-ҳунар мактабининг “Тарих” фани ўқитувчиси Мўминжонов Бобур ўқувчиларга Давлат байроғи хақида кенг маълумотлар берди.

Сайхунобод туман хокимлиги Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan