Сирдарё вилоятидаги коллеж ва техникумларга ҳужжат топширган абитуриентлар ДИҚҚАТИГА!!!

Ҳурматли абитуриент! Сиз юқоридаги инфографика орқали Сирдарё вилоятдаги Гулистон тиббиёт коллежи, Янгиер тиббиёт коллежи, Янгиер педагогика коллежи, Сирдарё педагогика коллежи ҳамда Сирдарё Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларига ўқишга кириш тест синовлари қаерда ва қачон ўтказилиши бўйича маълумотга эга бўласиз.

Вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ҳамда Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими барча абитуриентларга тест синовларида омад тилайди!

Эслатма:
-абитуриент рухсатномасида кўрсатилган вақтга қатъий амал қилган ҳолда тест синовлари бўлиб ўтадиган ҳудудга етиб келиши лозим;
-тест синовларига абитуриентлар фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорти орқали ички ишлар ходимлари текшируви асосида киритилади;
-абитуриентлар томонидан тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса тест синовларидан четлаштирилади

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan