Ўзбекистон Республикаси Меҳр-муруввад фонди ва Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси ҳамкорлигида касб-хунар мактабларида таҳсил олаётган ижтимоий-ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ёзги соғломлаштириш мақсадида Сирдарё туманидаги “Жамшид” хусусий соғломлаштириш масканига юборилди.
Ёзги соғломлаштириш масканига юборилган ўқувчи ёшлар асосан Сардоба фожиасида жабр кўрган оилаларда улғаяётган, ногиронлиги мавжуд соғломлаштиришга муҳтожлиги бор ўқувчи-ёшлардан иборатдир.
Ушбу ҳайрия тадбирини амалга оширишдан асосий мақсад эртанги кунимиз бўлмиш ёшларни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишлари учун зарур шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Болалар ҳаётимизнинг давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир oта-онанинг муқаддас бурчидир.
Бугунги кунда юртимизда яратилган шароитлар сабабли фарзандларимиз ана шундай меҳр-муҳаббат, улкан ғамҳўрликлар оғушида вояга етмоқдалар.