Ҳурматли абитуриентлар!
Сиз умумтаълим мактабининг 9-синфини битириб, бирор бир касб-ҳунарга эга бўлмоқчимисиз, унда
КАСБ-ҲУНАР МАКТАБЛАРИГА ЎҚИШГА МАРҲАМАТ!
Сирдарё вилоятидаги 11 та касб-ҳунар мактабларига жорий йилнинг
1-июлдан 20 июлгача умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари онлайн kasb.edu.uz платформаси орқали ҳужжатларини топширишлари мумкин.
Ўқишга ҳужжатларни топшириш жорий йилнинг 1-20 июнидан бошланади.
Касб-ҳунар мактабларида касб ёки ҳунарга эга бўламан деган 9-синф ўқувчилари қуйидаги ҳужжатларни kasb.edu.uz платформаси орқали онлайн топширишлари мумкин:
-Таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
-Паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
-Касб-ҳунар мактаблари учун умумий ўрта таълимни (9-синф негизида), тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатлар нусхаси;
-600х800 ўлчамли рангли фотосурат топширишади.
Касб-ҳунар мактабларининг жойлашуви ва касб, йўналишлар тўғрисидаги маълумотларни CALL марказ: тел: 67-225-47-00, 64-225-44-25 ҳамда веб-сайт http://sirdaryoktrmhb.uz орқали олишингиз мумкин. kasb.edu.uz платформаси йўриқномаси