Боёвут туман 2-сон касб – хунар мактабининг Ахборот-кутубхона маркази ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 07   июндаги “Ўзбекистон Республикаси ахолисига ахборот-  кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш   тўғрисида”ги қарори асосида Боёвут туман 2-сон касб–ҳунар   мактабидаги мавжуд Ахборот–ресурс маркази тугатилиб, ўрнида Ахборот-кутубхона маркази ташкил этилди. Бугунги кунда   Боёвут туман 2-сон касб–ҳунар   мактаби Ахборот-кутубхона  марказида умумий ўқув адабиётлар фонди 11051 тани ташкил  қилади. Шундан умумтаълим фанлар 3900 тани, махсус фан 2822 тани, бадий адабиётлар 710 тани, сиёсий адабиётлар 279 тани, электрон дарсликлар 1232 тани ва слайдлар 20 тани ташкил этади.

Ўқувчи  ёшлар учун Ахборот-кутубхона марказида барча  шарт-шароитлар яратиб берилган. Боёвут туман 2-сон касб-ҳунар  мактабида Ахборот-кутубхона маркази махсус оргтехника  комплекти билан таъминланган бўлиб интернет тармоғига  уланган. Касб-ҳунар мактабининг ўқитувчи, ўқувчи ва ходимлари интернет тармоғидан фойдаланиб, керакли  маълумотларни  олишади.

Ахборот-кутубхона марказида 14 номда 10-синф ва 17  номда 11 синф умумтаълим фан дарсликлари ҳамда 100 тадан  ортиқ бадиий  QR–код электрон адабиётларимиз мавжуд. Касб-ҳунар мактаби директори Г.Саиқтулова шахсий намуна бўлиб май ойида Ўткир  Хошимовнинг  “Бахор қайтмайди” ҳамда Абдулла  Қодирийнинг “Ўтган  кунлар” асарларини QR-код орқали юклаб олиб ўқимоқда.

хборот-кутубхона марказида 235 та обуначимиз мавжуд.      Барча обуначиларимизга махсус карточка (формуляр) очилган бўлиб, обуначиларимиз ҳар куни ахборот-кутубхона марказидан унумли фойдаланишади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan