Мирзаобод технология техникумида уюшмаган ёшлар учун бадиий китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 3 июнь куни Мирзаобод технология техникумига бириктирилган «Наврўз» мфйдаги уюшмаган ёшларга Президентимизнинг 5 та ташаббуси асосида ёшларни китобга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида техникумнинг махсус фан ўқитувчиси Г.Мадиева томонидан ўзбек адабиёти ёзувчиси Илҳом Қоҳҳоровнинг «ЎҚИНГ, ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ » номли ибратли ҳикоялар тўплами, ҳамда техникумнинг «Компютер инжинериги» йўналиши талабаси Ш.Сагдуллаева томонидан Сайид Ахмаднинг «УФҚ» романи тақдимотлари ўтказилди. Тадбирда иштирок этган уюшмаган ёшлар орасидан Хатамова Сарвинисо томонидан жахон адабиёти дурдонаси Марио Пьюзонинг «ЧЎҚИНТИРГАН ОТА» романи хақида давра сухбати ўтказилди хамда иштирокчилар томонидан адабиётларнинг мазмун моҳияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan