Сирдарё туман касб – хунар мактабининг адабиётлар таъминоти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 07   июндаги “Ўзбекистон Республикаси ахолисига ахборот-  кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш   тўғрисида”ги қарори асосида Сирдарё туман касб–ҳунар   мактабидаги мавжуд Ахборот–ресурс маркази тугатилиб, ўрнида Ахборот-кутубхона маркази ташкил этилди. Бугунги кунда  Сирдарё туман касб-ҳунар мактаби Ахборот-кутубхона  марказида умумий ўқув адабиётлар фонди 15 618тани ташкил  қилади. Шундан умумтаълим фанлар 4221тани, махсус фан 5231тани, бадий адабиётлар 5441тани, сиёсий адабиётлар 526тани ва электрон дарслик ва слайдлар 199тани ташкил этади.

Ўқувчи  ёшлар учун Ахборот-кутубхона марказида барча  шатр-шароитлар яратиб берилган. Сирдарё туман касб-ҳунар  мактабида Ахборот-кутубхона маркази махсус оргтехника  комплекти билан таъминланган бўлиб интернет тармоғига  уланган. Касб-ҳунар мактабининг ўқитувчи, ўқувчи ва ходимлари интернет тармоғидан фойдаланиб, керакли  маълумотларни  олишади.

Ахборот-кутубхона марказида 14 номдаги умумтаълим фан дарсликлари ҳамда  3645 дона махсус фанлардан QR–код электрон адабиётларимиз мавжуд. Касб-ҳунар мактаби директори М.С.Зарипов шахсий намуна бўлиб май ойида Фёдор Достоевскийни “Жиноят ва Жазо” ҳамда Александр Дюмани “Граф Монте-Кристо” асарларини QR-код орқали юклаб олиб ўқимоқда.

хборот-кутубхона марказида 365та обуначимиз мавжуд.      Барча обуначиларимизга махсус карточка (формуляр) очилган бўлиб, юздан ортиқ обуначиларимиз ҳар куни ахборот-кутубхона марказидан фойдаланишади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan