Янгиер педагогика коллежида 1-июнь “Халқаро болаларни химоя қилиш куни” муносабати билан “Бахтли болалик” номли тадбир ташкил этилиб, тадбирда Янгиер шаҳридаги мактабгача талим муассасаларидаги ёш исътедод эгалари, “Зулфия” мукофоти совриндори Муҳаммадиева Ситора ва коллеж ўқувчилари иштирок этишди.
Ушбу кун 1925-йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган. Бутунжаҳон конференциясида таъсис этилган бўлса, орадан 25 йил ўтиб, 1950-йилдан байрам сифатида нишонланиб келинади.
Болалар ҳаётимизнинг давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.
Бугунги кунда юртимизда яратилган шароитлар сабабли фарзандларимиз ана шундай меҳр-муҳаббат, улкан ғамхўрликлар оғушида вояга етмоқдалар.