Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшлар тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6208-сонли Фармони ижроси юзасидан барча профессионал муассасалари“Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича маҳалладаги уюшмаган ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларга яқиндан кўмак бериш мақсадида бириктирилди.
Профессионал таълим муассасалари уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича “Бир зиёли битта маҳаллага маънавий ҳомий” шиори остида ишларни ташкил этилди.
Ховос тумани 2-сон касб-ҳунар мактаби томонидан Ховос туманидаги “Гулбаҳор” МФЙ уюшмаган ёшларини бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, тадбиркорликка бўлган қизиқишларини орттириш ҳамда уларга йўналиш бериш мақсадида тикувчилик, компьютер саводхонлиги ва китобхонлик тўгараклари ташкил этилиб, маҳалладаги уюшмаган ёшлар жалб этилмоқда.