Сирдарё вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Сирдарё туман касб-ҳунар мактабида 2021 йил 20 май куни “Ўқув жараёнида жиҳоз, асбоб-ускуна, транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш, метрологик талабларга амал қилиш ҳамда касбий тайёргарлик ишларини ўрганиш” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоятидаги барча касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларнинг услубчилари, ўқув ишлари ва ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосарлари иштирок этишди.