Маросимда Ховос тумани Мудофа ишлари бошлиғи С.Ниёзов, ДХХ ЧҚ-3252-харбий қисм бўлинмаси хизматчилари, Гулбахор МФЙ раиси Ш.Умматов, Меҳнат фахрийлари А.Худойбердиев, П.Холиқулов ҳамда касб-хунар мактабининг ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этишди.
Иштирокчилар томонидан “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бир қаторда тадбир иштирокчилари томонидан 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни ҳамда ғалабанинг 76-йиллиги муносабати билан тинч ва осойишта ҳаётимиз нақадар улуғ неъмат эканлигини, уни қадрига етишимиз зарурлиги ҳақида ўзларининг фикрларини тадбир иштирокчиларига сўзлаб бердилар.