Ўзбек халқининг кўплаб оилалари мард ва жасур фарзандидан, қадрдон ака-укасидан, мехрибон ота-онасидан айирган “Иккинчи жаҳон уруши” халқимиз хотирасида битмас яра бўлиб мухрланиб қолган.
Бугун Сирдарё вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси ҳодимлари томонидан, 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Боёвут тумани Истиқлол маҳалласида истиқомат қилувчи, Фронт орти уруши қатнашчиси салкам юз билан юзлашган 97 ёшли Йўлдошева Баҳри момонинг холидан хабар олинди. Хотира ва қадрлаш тушунчалари халқимиз миллий қадриятларининг бир бўлаги бўлиб, ота-боболаримиздан меърос бўлиб қолган диний ва инсоний урф-одатларимиздан ҳисобланади.
“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Йўлдошева Баҳри момонинг холидан хабар олиниш билан бир қаторда дори-дармон ва кундалик озиқ-овқат махсулотлари ҳамда эсдалик совғалари оила аъзоларига топширилди.
Йўлдошева Бахри момо уруш йилларини хеч қайси миллат кўрмасликларини, тинч ва осойишта ҳаётимиз нақадар улуғ неъмат эканлигини, уни қадрига етишимиз зарурлигини таъкидлаб, дуога қўл очдилар.