Ўқувчиларни дарсдан сўнг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва 5 та муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши “Ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш учун қулай шароитлар яратиш” бўйича Сирдарё педагогика коллежида ўтказилган “Рақс кечаси” фестивали 11 та касб-хунар мактаби жамоалари ўртасида ўтказилиб, жамоалар миллий ва жаҳон рақслари бўйича ўзаро беллашиб, миллий рақсларимиз билан бир қаторда қардош ҳалқлар рақслари (Қозоқча, тожикча, корейсча, туркча, арабча, ҳиндча, французча)дан ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Халқаро рақс куни – 29-апрелда нишионланадиган, рақснинг барча услубларига бағишланган байрам ҳисобланади. У 1982-йилда ЮНЕСКОнинг Халқаро Рақс Кенгаши томонидан ташкил этилган. Айнан ушбу сана шу куни туғилган француз хореографи, балетнинг назариётчи ва ислоҳиётчиси, тарихга “замонавий балетнинг отаси” сифатида кирган Жан-Георгес Новер шарафига танланган.
“Рақс кечаси” фестивалида ўқувчилар рақслар ижро этиш билан бир қаторда ушбу миллатларнинг рақси, маданияти ва санъатининг тарихи билан яқиндан танишишди.
Ўтказилган рақс фестивалида Гулистон тумани касб-хунар мактаби 1-ўрин, Сайхунобод тумани 2-сон касб-хунар мактаби 2-ўрин, Боёвут тумани 2-сон касб-хунар 3-ўринни эгаллашди. Мусобақа ғолиблари хамкор ташкилотларнинг эсталик ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.