Сардоба тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман касб-ҳунар мактабида мактабида таҳсил олувчи ўқувчилари билан ўтказилган профилактик учрашув давомида даставвал, туман ҳудудида содир бўлган ёнғин ва турли ҳилдаги фавқулодда вазиятлар, улар оқибатида келтирилган моддий ва маънавий зарарлар тўғрисида гапириб ўтди.
Шундан сўнг сўнги кунларда содир бўлаётган ёнғинларни таҳлилига асосан кўп ҳолларда бу каби салбий ҳолатлар электр ва оловдан эҳтиётсизлик ббилан фойдаланишга йўл қўйилиши оқибатида содир бўлаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Профилактик-тарғибот тадбирларини олиб борган лейтенант Шарофжон Жўраев ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳақида гапириб, сўзлари якунида шундай деди: “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш доимий масъулият талаб қиладиган вазифадир. Шундай экан, ана шу масъулиятни дилдан ҳис қилиб, сиз нафақат давлат ва шахсий мол-мулкингизни асраб қолган, балки яқинларингиз ҳамда фарзандларингиз хавфсизлигини ҳам таъминлаган бўласиз. Зеро, ёнғинни ўчиргандан кўра, унинг олдини олган афзал.”
Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати