Гулистон тиббиёт коллежида “Кашандалик ва гиёҳвандликнинг асоратлари” мавзусида давра суҳбати булиб ўтди

Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси тасарруфидаги профессионал таълим муассасаларида ҳамкор ташкилотлар билан ўқувчи ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва гиёҳвандлик моддаларини тарқалишига қарши тарғибот ишларини янада кучайтириш, ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ўтказиш белгилаб олинган.

2021 йил 10 февраль куни  Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси тасарруфидаги Гулистон тиббиёт коллежида   “Кашандалик  ва гиёҳвандликнинг асоратлари” мавзусида  давра суҳбати булиб ўтди.

Давра суҳбатида Республика ихтисослаштирилган Наркология илмий-амалий тиббий марказ Сирдарё вилояти филиали шифокори иштирок этдилар.

Давра суҳбатида гиёҳвандлик ва кашандаликнинг инсон ҳаётида қолдирадиган  асоратлари ҳакида батафсил тушунчалар берилиб ўтилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan