Гулистон туман касб-ҳунар мактаби ўқувчиларидан ўн нафари Халқаро «WorldSkills» чемпионатидаги «Модалар технологияси» касби бўйича малака талаби асосида тайёргарлик кўришмоқда. «Тикувчи» касбида таҳсил олаётган ушбу ўқувчилар келажакда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб кичик цехларини ташкил қилиш истагидалар. Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини тумандаги янги ташкил этилган «Garnet Tekstil» тикувчилик корхонаси билан тузилган ҳамкорлик шартномаси асосида ўташади. Ҳамкорлик шартномасига асосан ишлаб чиқариш амалиёти даврида корхона ўқувчиларни иш билан бандлигини таъминлайди ҳамда ойлик моашларини тўлаб беради.