Сирдарё педагогика коллежида “Назм ва наво” кечаcи ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4865-сонли  ва вилоят ҳокимининг 2020 йил 22 октябрдаги 314-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси томонидан адабий кечалар ташкил этилиб келинмоқда.

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 4 феврал куни Сирдарё педагогика коллежида “Назм ва наво” кечаcи ташкил этилди.

“Назм ва наво” кечасида буюк шоир ва мутафаккир ҳаётига оид саҳна кўринишлари ва қаламига мансуб ғазаллар ҳамда рубоийларидан парчалар тадбир иштирокчиларига ҳавола этилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan