Гулистон туман касб-ҳунар мактабида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.

Гулистон туман касб-ҳунар мактабида 2021 йил 5 феврал куни «Ёшларнинг иқтидорини очиш, уларни касб-ҳунарга ўргатишга қаратилган очиқ эшиклар куни» муносабати билан касбга йўналтириш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда ўқувчилар ўзларининг қўл меҳнатлари билан яратган ишларини намойиш қилди. Тадбирга туман ҳомияти вакили Ш.Бўронов, Ёшлар агентлиги Ф.Хайдаров ва умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ташриф буюрди.

Тадбир давомида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан бадиий кеча ҳам ташкил қилинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan