Карантин талаблари юмшатилгани туфайли мамлакатимизда иқтисодий фаоллик оша бошлади. Савдо, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалардаги тадбиркорлик фаолияти тикланиб, даромадларни кўпайтиришга имконият пайдо бўлди. Шу билан бир қаторда ишчи кучига бўлган талаб ҳам ўсиб бормоқда. Бу эса меҳнат бозорига малакали ва саводли ишчи кучини тезкорлик билан етказиб беришни тақазо этмоқда. Бу борада Ховос туманида қилиниши лозим бўлган ишлар режалаштирилиб хозирги, кунда тизимли йўлга қўйилмоқда.
Ушбу масаладаги муаммоларни ҳал этиш, ёшлар ва аёлларга тез ва сифатли таълим беришни ташкил этиш мақсадида туман ҳокими У.Камолов, Давлат хавфсизлик хизмати ҳодими ва тегишли ташкилот раҳбарлари 1 ва 2 сонли касб-хунар мактабларида бўлди.
Касб-хунар мактабларидаги мавжуд шарт-шароитлар, яратилган имкониятлар ва моддий техник базаси кўздан кечирилди. Шу билан бирга, мавжуд камчиликлар ўрганилиб тез фурсатда бартараф қилиш чоралари муҳокама қилинди. Бундан ташқари мактаблар фаолиятини жадаллаштириш ва ўқитиш тизимини мустаҳкамлаш мақсадида ўқув курсларинининг амалий машғулотларини ҳам юқори савияда ташкил этиш белгилаб олинди ҳамда Ховос туманининг барча маҳаллаларида ўрнатилиши режалаштирилган «Street workout» майдончалари касб-хунар мактаблари ёрдамида маҳаллий пайвандчилар томонидан қурилиши кўзда тутилмоқда.
Ўз ўрнида ушбу мактабларда рус ва ингилиз тилини ўрганишнинг қисқа муддатли ўқув курслари ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
Ховос туманида ёшлар ва аёллар дафтарига киритилган ҳар бир фуқаро билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш режа қилиб олинган.
Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати