Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси томонидан профессионал таълим тизимида фаолият юритиб, тизимни ривожланишига ўзининг шахсий хиссаларини қўшган фахрий устозларни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан тақдирлаш ва улар холидан хабар олишга қаратилган тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси ташаббуси “Энг фидоий устоз!” шиори остида вилоят миқёсида тадбирлар ташкил этилди.
Тадбир давомида ўрта-махсус касб-хунар таълими бошқармаси лавозимида фаолият юритиб, кўп йиллар тизимни ривожланишига ўзининг хиссасини қўшиб келган фахрий устоз Турдиев Рустамбек Абдуназаровичга Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг ташаккурномаси Сирдарё вилоятити касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси бошлиғи Хажимуратов Алишер Хидиралиевич раҳбарлигидаги худудий бошқарма аъзолари билан биргаликда тантанали равишда топширилди.