Ёшларни кутубхонликга қизиқтириш, бадий асарларни кўплаб ўқиш бўйича қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Сўнги пайтларда мамлакатимизнинг ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида «Заковат» интеллектуал ўйинлари ўтказилмоқда ва шу жумладан Боёвут тумани 2-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ўртасида ташкил этилган «Заковат» интеллектуал ўйинга старт берилди.
Мазкур тадбирда «Заковат» интеллектуал ўйинига қизиқувчан ўқувчи-ёшлар қамраб олиниб, ўйин жамоаларга бўлинган ҳолда савол жавоблар тарзида бўлиб ўтди.
Тадбир давомида сўз олган мактаб директори Г. Саитқулова бу каби интеллектуал ўйинлар ўқувчиларнинг эгаллаган билимларини мустаҳкамлашда, фикрлаш қобилиятларини намоён қилишда катта аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
Кўплаб бадий асарлар ўқиган ёшлар саволларга тўғри жавоблар топа олди. Қизиқарли ўтган тадбир якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланди.