Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмат ҳамда Сирдарё вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси тасарруфидаги Гулистон тумани касб-ҳунар мактабида вилоятдаги барча профессионал таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш таълими, молия-иқтисод бўйича ўринбосарлари ва бош ҳисобчилари учун «Ўқув жиҳозлари, устахона асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллар харид қилиш, сақлаш, ўқув жараёнида самарали фойдаланиш ҳамда ҳисобдан чиқариш ишлари самарадорлигини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Семинарни Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати мутахассислари Ж.Исақулов, М.Ғаффаровлар ҳамда худудий бошқарма бошлиғи ўринбосари Ҳ.Маматов, бошқарма масъул ходими А.Умаралиевлар олиб боришди. Семинар-тренинг умумий йиғилиш ҳамда шўъбаларга бўлинган ҳолда олиб борилиб, ҳар бир ўринбосар ва бош ҳисобчиларга тарқатма материаллар берилди ҳамда уларнинг билимлари баҳоланди.