Ҳурматли дўстлар!
Сизларни ва Сиз орқали профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган фидоий жамоангизни чин юракдан Янги 2021 йил билан чин юракдан табриклаймиз. Муҳтарам Президентимизнинг куни кеча Парламент ва ҳалқимизга қилган Мурожаатномасида Янги 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиши биз устозларга ёшлар етук ва мукаммал инсон бўлиб шаклланиши жуда катта масъулият ва фидойиликни талаб этади. Юртимизга мутлақо янги профессионал таълим тизими жорий этилиши ўқувчиларимиз замонавий ва жаҳон андозалари билан рақобатлашадиган касб-ҳунарга эга бўлиши учун асосий ўрин деб ҳисоблаймиз.
Ҳурматли дўстлар! Олдимизда улкан вазифалар ва бажариш лозим бўлган жуда катта ишлар турибди. Мана шундай шарафли, масъулиятли ишни профессионал таълим тизимидаги фидойи, жонкуяр, ўз ишини севадиган устозлар билан амалга оширамиз. Сизларни яна бир бор Янги йил байрами билан табриклаймиз. Янги йил Оилангизга тинчлик ва қут-барака олиб келсин.
Сирдарё вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси