✍️ «Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.
❗️Стратегия Ўзбекистоннинг аграр таълим тизимидаги олий таълим муассасаларини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифаларини белгилайди.
Келгуси 10 йилга қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди:
✅ аграр таълим тизимидаги ОТМларни дунёнинг нуфузли 1 000 та ОТМлари рейтингига киритиш;
✅ республикамизнинг мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган 54 та туманида «Ахборот-маслаҳат марказ»лари ташкил этиш;
✅ қишлоқ хўжалигида «Ақлли қишлоқ хўжалиги» ва рақамли технологияларни жорий қилиш;
✅ Тошкент давлат аграр университетининг Нукус, Термиз ва Самарқанд филиаллари институтга айлантирилади.