🏫 Гулистон туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда «Ёшлар дафтари» хатлови натижасида ёшларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, ишсиз ёшлар бандлини таъминлаш, уларни ўқитиш ва касбга йўналтириш мақсадида Гулистон туманида жойлашган касб-ҳунар мактаби (собиқ Деҳқонобод коллежи) да бухгалтерия-ҳисобчи йўналиши бўйича ўқув курси ташкил этилди.