O’zLiDeP Сайхунобод туман Кенгашининг ташаббуси билан туман Адлия бўлими, туман Халқ таълими бўлими, туман Маданият бўлими, туман “Ватанпарвар” ташкилоти, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши, туман Ахборот-кутубхона маркази, 8-сонли Мусиқа ва санъат мактаби, туман Маънавият ва маърифат маркази ҳамда 160 нафар ёшлар иштирокида “Турон” маҳалласида жойлашган 1-сонли касб-ҳунар мактабида “Ким Ватанга содиқ бўлса – мендурман ўша!” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда 8-сонли мусиқа мактаби ўқитувчилари томонидан рақс бўйича мастер-класслар ўтказилиб, маданият бўлими ходимлари томонидан шоу-концерт дастури намойиш этилди.
Тадбир 10 та йўналишда: спорт, созандалик, рақс, хонандалик, тасвирий санъат, амалий санъат (тикувчилик ва зардўзлик), адабиёт, шеърият, автомобил тузилиши каби йўналишларда ўтказилди. Маданият бўлими томонидан созанда, хонандаларнинг ижроси баҳоланган бўлса, 8-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг рақс ва тасвирий санъат йўналишидаги билимлари баҳоланди. Бундан ташқари адлия бўлими томонидан иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимлари, “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан автомобилга қизиқувчиларнинг малакалари, маънавият ва маърифат маркази томонидан адабиёт ва шеъриятга бўлган қизиқишлари, ахборот-кутубхона маркази мутахассислари эса ўқувчиларнинг китобхонликка қай даражада қизиқишлари муносиб баҳоланди. Тадбир сўнггида ҳар бир йўналишдаги ғолибларга ва “Саноатчи” БПТ раисига O’zLiDeP Сайхунобод туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди. Бундан ташқари касб-ҳунар мактаби кутубхонасига бадиий адабиётлар тўплами тақдим этилди.