🏢Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сирдарё вилоятида «Гулистон тиббиёт кластери» ҳамда хорижий тиббиёт олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига кўра, Гулистонда тиббиёт коллежи негизида тиббиёт олийгоҳи ташкил этилиши, унда Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети филиалини очиш бўйича музокаралар олиб борилаётган эди. Мазкур филиал таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб амалга оширади.
🔰Қайд этилишича, филиалда бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш жараёни 3+3 (3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда) ташкил этилади, бунда 30 фоиз талабалар университет маблағлари ҳисобидан ажратиладиган грантлар асосида ўқитилади.
📘Нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланадиган ушбу филиалда ўқитиш кундузги таълим шаклида, давлат ва инглиз тилларида амалга оширилади.
Telegram (http://t.me/sirdaryoviloyatkhtb) каналимиз