Касб-ҳунар мактабида 19 та қисқа муддатли ўқув курслари орқали 300 га яқин ўқувчиларга кабс ўргатилади. Мазкур муассасада ўқувчиларнинг етук мутахассис бўлишлари учун барча шароитлар яратилган.
Туман ҳокими Б.Мирзақулов касб-ҳунар мактабини кўздан кечириб, ўзининг зарурий тавсияларини берди. Унга кўра ўқувчилар томонидан ясалган маҳсулотларни сотишга дўконлар ташкил этиш, ёшлар учун имтиёзли кредитлар ажратиш, тумандаги корхоналар билан шартномалар тузиб, битирувчиларни амалиёт билан боғлаб, иш билан таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Касб-ҳунар мактабида яна 6 та қўшимча касб-ҳунар ўргатилиш таклифи туман ҳокими Б.Мирзақулов томонидан мақулланди ва масъулларга топшириқлар берилди.
Sirdaryo tuman axborot xizmati